ЮКОСнинг собиқ акциядорлари Берлин судидан Россиянинг 42 млрд долларлик активларини ҳибсга олишни сўрамоқда

Жаҳон 12 Сентябрь 2015 2283

ЮКОС нефть компаниясининг собиқ акциядорлари Берлин олий ҳудудий судига 42 млрд доллар ундириш мақсадида Россия давлат активларини ҳибсга олишни сўраб даъво аризаси топширди, деб ёзмоқда Der Spiegel нашри.

Хабарда айтилишича, Россиянинг Германия ҳудудидаги кўчмас мулки ҳамда Россия давлат энергетик компанияларининг Германиядаги битимлардан олган даромадлари ҳибсга олиниши мумкин.

Аввалроқ Россия ҳукумати Думага Россия мулкининг хорижда ноқонуний ҳибсга олинишига жавоб тариқасида хорижий мулкка чекловчи чораларни киритиш имконини берувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритган эди. Қайд этилишича, қонун лойиҳаси биринчи марта Россия суди томонидан ўзаро жавоб бериш тамойили асосида хорижий давлатнинг иммунитетини чеклаш имкониятини кўзда тутади.

Кўпроқ янгиликлар