12 сентябрь куни Венгрияга рекорд даражадаги муҳожирлар оқими кузатилди

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 3116

Шанба куни Сербия орқали Венгрия ҳудудига 4 минг нафардан ортиқ муҳожирлар ўтди ва бу борадаги рекорд даража қайд этилди.

Бу воқеа Венгрияда давлат чегараларини бутунлай ёпиб қўйишга бўлган чақириқлар кучайган вақтда содир бўлди.

Маълумотларга кўра, айни вақтда Сербия ва Венгрия чегарасида Яққин Шарқдан келган 175 минг муҳожир жойлашган. Чегарада эни 4 метр бўлган тўсиқлар ўрнатилган. 15 сентябрь куни Венгрияда мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда кирганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Венгрия бош вазири Виктор Орбан Bild газетасига берган интервьюсида Европага келаётган муҳожирлар оқими Яқин Шарқдаги уруш ҳаракатлари эмас, балки яхшироқ ҳаёт излаш билан боғлиқлигини айтган ва уларга келган жойларига қайтиб кетишни тавсия қилганди.

Шунингдек, Венгрия бош вазири миграция натижасида насронийлар мағлуб бўлишидан огоҳлантирган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар