2015 йил 13 сентябрда ягона сайлов кунида Россиянинг 21та субъектида олий лавозимдаги раҳбарлар лавозимларига (губернаторлар, президентлар) тўғридан-тўғри сайловлар бўлиб ўтади.

Сайловчилар ушбу минтақаларнинг раҳбарлари лавозимларига овоз беришлари мумкин: Марий Эл, Татаристон, Чувашистон, Камчатка ва Краснодар ўлкалари. Губернатор лавозимларига сайловлар Архангельск, Амурск, Брянск, Иркутск, Калининград, Калуга, Кемерово, Кострома, Ленинград, Омск, Пензенск, Ростов, Сахалинск, Смоленск, Тамбов ва Яҳудий мухтор вилоятларида бўлиб ўтади.
Шу куннинг ўзида Россиянинг 11та субъектида минтақавий қонунчилик органларининг (минтақавий парламентларнинг) янги таркиблари шакллантирилади, 23та субъектда маъмурий марказлар (шаҳар парламентлари) вакиллик органлари депутатлари сайланади, муниципал сайловлар бўлиб ўтади.