Австрия полицияси А8 авотрассасида рефрижератор туридаги юк машинаси ичида 42 нафар суриялик ва бошқа давлатлардан бўлган муҳожир борлигини аниқлади. Улар орасида 5 аёл ва 8 бола бўлган, деб ҳуқуқ-тартибот муассасаларига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Барча муҳожирларнинг соғлиғи яхши, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш талаб қилинмади. Уларни олиб кетаётган 2 нафар ироқлик ҳибсга олинди”, дейилмоқда хабарда.

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари қочқинларни Линц шаҳридаги полиция бўлимига олиб борганлар ва бу ерда уларга керакли кўмак кўрсатилган.