Бельгия Сурияга пиёда аскарларини жўнатади

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 3219

Бельгия Суриядаги жангариларга қарши курашиш коалицияси таркибидаги фаолиятини кенгайтириб, қуруқликда ҳаракатланувчи ҳарбийларини ҳам жўнатишга қарор қилди. Бу ҳақда DefenceNews хабар берган.

Айни вақтда Бельгия Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли 6та ҳарбий қирувчи самолёт (F-16) Ироқдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этмоқда.

Бельгия мудофаа вазири Стивен Вандепутнинг сўзларига кўра, бельгиялик ҳарбийлар Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этишади.

"Биз Рембо каби барча муаммони ўзимиз ҳал қилишни даъво қилмаймиз, лекин тезкорлик билан Сурияга ўз аскарларимизни жўнатамиз", дейди Стивен Вандепут.

Вазирнинг қайд этишича, Бельгия бундай вазиятда бир четда жим қараб тура олмайди.

Кўпроқ янгиликлар