Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧда жами 7та медал билан иккинчи ўринни эгаллади

Спорт 13 Сентябрь 2015 2084

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

Мазкур жаҳон чемпионатида 2та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза медалига сазовор бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Билолбек Мирзараҳимов (-57 кг) ва Тимур Мержанов (-63 кг) келтиришди. Билолбек олтин медал учун кечган жангда АҚШ вакили Габриэл Флоресни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, Тимур Мержанов россиялик Осман Алиевни худди шу ҳисобда мағлуб этди.

Финалга қадар кечган жангларда зафар қучган Дилшодбек Рўзметов (-66 кг) ҳамда Қосимхон Қосимов (-75 кг) кумуш медаль совриндори бўлган. Халимбек Утегенов (-48 кг), Яҳёхон Саидхонов (-70 кг) ва Профсор Роримша (+80 кг) эса жаҳон чемпионатининг бронза медаллари билан тақдирланишди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар