Маккада “Ал-Ҳаром” масжидига қулаб тушган қурилиш крани Осама бин Ладен оиласига тегишли бўлгани иддао қилинмоқда, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Нашрнинг таъкидлашича, кранга эгалик қилган Saudi BinLaden Group томонидан бошқарилувчи немис компанияси масжиднинг реконструкция қилиш ишларини олиб борган. Масжидни кенгайтириш бўйича ишларнинг умумий миқдори 14 млрд долларга баҳоланмоқда.

Бир қатор экспертларнинг фикрича, фожиа қурилиш кранларини бевосита масжид яқинида жойлаштиришга рухсат берган ҳукуматнинг масъулиятсизлиги туфайли юз берган.