ЕХҲТ бош котиби Донбассдаги инқирознинг сиёсий ечими имкони борлигини айтди

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 2157

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бош котиби Ламберто Заннье Донбассда ўрнатилган тинчлик музокараларда кейинги тараққиётга имконият очди, деб айтмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берган.

“Ўт очишни тўхтатиш тартибига 10 кундан бери амал қилиб келинмоқда, бу музокараларда сиёсий даражада тараққиёт томонга ҳаракатланиш имконияти ҳақида гапиришга имкон берадиган ажойиб янгилик”, деб айтди Заннье.
Заннье яқинда Мариуполь ва Широкино яқинида бўлиб, бу шаҳарларда тинчликка амал қилинаётганини тасдиқлаши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
12 сентябрда Берлинда “норманд тўртлиги” ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди ва унда иштирокчилар Донбасс бўйича энг муҳим масалалар – тинчликка амал қилиш, оғир қурол-аслаҳаларни олиб чиқиб кетиш ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларида маҳаллий сайловлар ўтказишни муҳокама қилишди. Иштирокчиларнинг айтишича, учрашув аввалгилардан фарқли равишда анча босиқ тарзда, камроқ қарама-қаршиликлар билан ўтди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар