Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер фаолиятидаги охирги, 49-жангида ҳам ғалаба қозонди ва енгилмас боксчи сифатида рингни тарк этди.

12 сентябрь оқшомида Лас-Вегасдаги Гранд Гарден Аренада 66,68 кг.гача вазн тоифасининг Бутунжаҳон боксчилар ассоциацияси (WBA) ва Бутунжаҳон боксчилар кенгаши (WBC) йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлиги учун Андре Бертога қарши кечган баҳсда, 12 раунд якунларига кўра Мэйуэзер ғалаба қозонди.

Бу орқали у афсонавий боксчи Рокки Марчианонинг 49 жангдан иборат ғалабали сериясини такрорлади.

Шу тариқа, 38 ёшли боксчи фаолиятини "юқори нота"да якунлади. У жанг якунида ўз фаолиятини якунлагани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлаган.