Жиззахлик бир гуруҳ ёшлар эркакни зўрлаб, шантаж йўли билан 1.5 млн сўм ундирмоқчи бўлди

Жамият 13 Сентябрь 2015 12755

Жиззахнинг Зарбдор туманида зўравонлар бир одамни гаровга олиб, шантаж йўли билан 1.5 млн сўм ундирмоқчи бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Қодирбек Норбоев, Сарварбек Кимсанов, Илҳомжон Тўраев, Хайриддин Ҳасановлар Соҳибжон Раҳматов исмли шахсни тутиб, унга жисмоний азоб бериб, зўрлик ишлатиб, бу саҳналарни суратга олган. Сўнг уни видеони интернет орқали тарқатиб юбориш билан шантаж қилиб, бир кун ичида 1.5 млн сўм беришни талаб қилишган.

Аммо Раҳматов тегишли ташкилотларга мурожаат қилган. Бунинг натижасида жиноятчилар қўлга олиниб, жазога тортилган.

Кўпроқ янгиликлар