KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг қизиқарли хабарлари (7-13 сентябрь)

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 10070

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (7-13 сентябрь) рўй берган энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

7 сентябрь

Горилла боласи ҳайвонот боғида бола билан бекинмачоқ ўйнади>>

Youtube портали фойдаланувчиларига АҚШнинг Огайо штатидаги Коламбус ҳайвонот боғида тасвирга олинган видео хуш келмоқда. Видеода горилла боласи ҳайвонот боғига ташриф буюрган бола билан бекинмачоқ ўйнагани тасвирланган... батафсил / видео.

Путиннинг қўлида мушук билан тушган сурати рунет хитига айланди>>

Россия президенти Владимир Путиннинг қўлида мушук ушлаб тушган сурати 4 сентябрда рунетда жуда оммалашиб кетди... батафсил.  

Samsung кир ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинаси яратди>>

Берлинда бўлиб ўтаётган IFA 2015 кўргазмасида Samsung кирларни ювиш пайтида қўшимча кир қўшиш имконини берувчи кир ювиш машинасини тақдим қилди. Бу ҳақда Samsung блогида маълум қилинди... батафсил. 

Саудияда милтиқда учаётган эркаклар суратга олинди>>

Сураткаш Муҳаммад ал-Ҳаётий Саудия Арабистонида милтиқларда учаётган эркакларни суратга туширишга муваффақ бўлди... батафсил / суратлар. 

IFA 2015да найча қилиб ўраш мумкин бўлган клавиатура тақдим этилди>>

IFA 2015 истеъмол электроникаси кўргазмаси доирасида LG компанияси симсиз Rolly клавиатураси тақдимотини ўтказди. Унинг ўзига хослиги шундаки, конструкцияси туфайли LG Rolly’ни бемалол чўнтакда кўтариб юриш мумкин... батафсил. 

Украиналик ўсмирнинг трюклари интернет аҳлини ҳайратга солди>>

Украиналик 18 ёшли блогер Паша Бумчикнинг YouTube видеосервисида жойлаштирган видеолавҳаси 1 ҳафта ичида 3 млн киши томонидан томоша қилинди... видео. 

IFA 2015да бармоқ излари, кўз ва овоз сканерига эга смартфон тақдим этилди>>

IFA 2015 истеъмол электроникаси кўргазмаси доирасида Хитойнинг ZTE компанияси биометрик ҳимояга эга смартфони тақдимотини ўтказди... батафсил. 

Месси Жанубий Американинг барча термаларига гол урган биринчи аргентиналик футболчи бўлди>>

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Боливияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида (7:0) дубль муаллифига айланди... батафсил. 

Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш имконияти туғилди>>

МТС, “Билайн” ва “Мегафон” Москва метрополитени, шаҳар транспорт департаменти ва “Бриз Технологии” МЧЖ билан ҳамкорликда Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш хизматини жорий қилди... батафсил. 

WhatsApp’нинг 1 ойлик аудиторияси 900 млн фойдаланувчига етди>>

WhatsApp мессенжерининг фаол фойдаланувчилари сони ўтган ойда 900 млн кишига етди. Бу ҳақда илова асосчиси Ян Кум Facebook’даги саҳифаси орқали хабар қилди... батафсил.

8 сентябрь

Ericsson Mobility Report: Дунё бўйлаб рўйхатдан ўтган SIM-карталар сони 7,2 млрд.га етди >>

Ericsson компанияси 2015 йилнинг 2-чораги учун Ericsson Mobility Report ҳисоботининг навбатдаги нашрини тақдим этди. Унга кўра, жорий йилнинг 1 апрелидан то 30 июнига қадар 53 млндан ортиқ янги мобиль уланишлар қайд этилиб, умумий уланган SIM-карталар сони 7,2 млрд.га етди. 

Охирги 5 йилнинг энг оммавий мобиль дастурлари маълум қилинди>>

Candy Crush Saga ўйини iPhone ва iPad учун энг оммавий мобиль ўйин, Clash of Clans энг катта фойда келтирган мобиль ўйин ва Pandora Radio дастури эса энг катта даромад келтирган дастур бўлди. 

БМТ: Ерда ўрмонларнинг қисқариши суръатлари 2 баробарга секинлашди>>

БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти раҳбари Жозе Грациану да Силванинг таъкидлашича, инсоният ўрмонларнинг қисқариб кетиши муаммосини бартараф қилиш борасида муайян ютуқларга эришмоқда. 

"Барселона" ECA талқини бўйича Европанинг энг яхши клуби бўлди>>

"Барселона" жамоаси Европа клублари ассоциацияси (ECA) талқини бўйича Европада йилнинг энг яхши клуби деб топилди. Бу ҳақда жамоанинг матбуот хизмати хабар берган.

Amazon 50 долларлик планшет чиқаради>>

Amazon компанияси электроника бозорига энг арзон гаджетни чиқармоқчи. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда. Планшет 6 дюймли экранга эга бўлади.

Toyota учар автомобиль учун қанотни патентлади>>

Ҳар бир қанот йиғилганида камроқ жой эгаллаши учун уларнинг профилини ҳаракатчан қилиб яратиш режалаштирилмоқда. Қанотлар машинанинг томига мустаҳкамланади.

Forbes ёзнинг энг омадсиз фильмларини рейтингини эълон қилди>>

Forbes ёзнинг энг омадсиз фильмларини рейтингини эълон қилди.
Ушбу рўйхатнинг бошидан “Келажак ери” картинаси ўрин олди. 190 млн доллар бюджетга эга картина АҚШ прокатида 92 млн, жаҳон бўйича 206 млн доллар тўплай олди.

Япониялик маст эркак одам қиёфасидаги роботни дўппослади>>

Маълум қилинишича, бу воқеа Softnet компаниясининг офисларидан бирида юз берди. Бу ўринда воқеа қаҳрамони ўзини ҳақоратлашганидан кейин бор аламини роботдан олишга қарор қилган. Манбанинг ёзишича, Pepper бу зарбалардан кейин ишдан чиққан.

Haier иккита бакли кир ювиш машинасини тақдим қилди>>

IFA-2015 кўргазмасида Haier компанияси иккита бакка эга кир ювиш машинасини намойиш қилди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизматида хабар берилган.

9 сентябрь

Андижонда бир сигирдан 3та бузоқча туғилди>>

Якунланаётган ҳафтада Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Гулистон ҚФЙ ҳудудида жойлашган Карнайчи маҳалласида истиқомат қилувчи Олимжон Юнусовнинг хонадонида парваришланаётган сигир бирданига 3та бузоқча туғди.

Руни Англия терма жамоаси сафида 50-голини уриб, Бобби Чарльтондан ўзиб кетди>>

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни Евро-2016 саралаши доирасида Швейцария терма жамоасига қарши ўйиндаги голлардан бирига муаллифлик қилди. 

Луизинада камёб пушти дельфин қайд қилинди>>

АҚШнинг Луизина штатида камёб альбинос дельфин қайд қилинди, деб хабар беради Newsweek. Calcasieu Charter Service компанияси вакили Эрик Ру бу жониворни яна бир бор кўрганини маълум қилди. 

Сальвадордаги туғруқхонада алмаштириб қўйилган гўдаклар тўрт ойдан сўнг оилаларига қайтарилди>>

2015 йилнинг май ойида Британия фуқароси ҳисобланган Мерседес Сото оиласида Сальвадор пойтахтидаги хусусий туғруқхоналарнинг бирида ўғил фарзанд дунёга келган эди. 

Гана спорт вазири терма жамоа футболчилари атайлаб ютқазмаслиги учун Руандага 200 минг АҚШ доллари миқдорида нақд пул олиб борди>>

Манбанинг ёзишича, бунга «қора юлдузлар»нинг Руандага қарши учрашув олдидан мукофот пули берилмагани учун норози бўлган ҳолда ўйинни барбод қилиш мумкинлиги хавфи сабаб бўлган.  

Бельгиянинг Гент шаҳри маъмурияти шаҳар марказидаги йўлларни боғлар ва дам олиш зоналарига айлантирди>>

Бельгиянинг Гент шаҳри ҳокимияти “Жонли кўча” (Leefstraten) лойиҳаси доирасида шаҳар марказидаги автомобиллар учун ёпиқ бўлган бир нечта йўлларни боғлар ва дам олиш зоналарига айлантирди. 

"Барселона" "Камп Ноу" ўйингоҳи номи ўзгартирилиши учун 200 млн евро олиши мумкин>>

"Барселона" ўз уй ўйингоҳи "Камп Ноу"нинг номи яқин 10-15 йил ичида бошқа номда бўлиши эвазига 200 млн евро ишлаб олмоқчи. 

10 сентябрь

Алишер Усмонов 62 ёшга тўлди>>

Кеча, 9 сентябрь куни россиялик бизнесмен, федерациянинг энг бой одами, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов 62 ёшга тўлди.

Bloomberg Елизавета Иккинчининг молиявий ҳолатини ҳисоблаб чиқди>>

Британия қироличаси Елизавета IIнинг молиявий ҳолати 425 миллион доллар (276,7 миллион фунт)ни ташкил этади.

Қозоғистонлик миллиардер Бодрумга 140 млн евролик улкан яхтада келди>>

8 сентябрь куни Туркиянинг Бодрум шаҳридаги машҳур Яликавак бандаргоҳида қозоғистонлик миллиардер Алижан Ибрагимовга тегишли 101 метрли улкан IDYNASTY яхтаси кўриниш берган.

“Кўк бошли” урғочи айиқ YouTube юлдузига айланди>>

Боши ёрқин кўк рангда бўлган урғочи айиқ акс этган видеоёзув YouTube видеопорталида оммалашиб кетди. Бу ҳолатни фотосуратчи Аарон Смит Канаданинг Мишн шаҳри яқинида тасвирга олди ва интернетга жойлаштирди.

Қозоғистонлик Дубайда лотореядан 1 миллион доллар ютиб олди>>

Қозоғистонлик Омар Самаликовнинг Дубайда сотиб олган лотореясига 1 млн доллар ютуқ чиқди.

1990-йилларга қайтиб ёки Тула вилоятидаги корхоналардан бири ўз ишчиларига иш ҳақини ғиштлар билан тўлади>>

Россиянинг Тула вилоятидаги корхоналардан бирида 1990-йиллар тажрибасига қайтилди. Бу йилларда иш ҳақлари бўйича қарздорлик ишлаб чиқариладиган маҳсулот билан ҳисоб-китоб қилинган.

Киев полицияси 165 минг долларлик Lamborghini Gallardo автомобили олади>>

Киевнинг патруль полицияси яқин орада Lamborghini Gallardo автомобили олади. Бу автомобилнинг базавий модели нархи 165 минг доллардан бошланади.

2016 йилги Гиннесснинг рекордлар китобига футболчи кучук ва тезюрар тошбақа киритилди>>

Гиннесснинг рекордлари китоби янги нашрида жониворлар қайд этган рекорд натижалар ҳақидаги маълумотлар киритилди. Тўплам муаллифларининг таъкидлашича, бир йилдан зиёдроқ вақт мобайнида бўлғуси рекордчиларнинг натижалари ўрганилди.

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси егуликлари энг лаззатлилардан бири деб топилди>>

Россиянинг Travel.ru сайёҳлик нашри томонидан сайёҳлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси егуликлари энг яхшиларидан бири деб топилди.

АҚШда ўғри ўзганинг уйидан чиқмасданоқ ўмарган буюмларини интернет орқали сотувга қўйди>>

Америка полицияси бировнинг уйига ўғриликка тушиб, ўмарган буюмларини ўша ернинг ўзида интернет орқали сотувга қўйган жиноятчини қидирмоқда.

11 сентябрь

ВИДЕО: Иркутсклик спортчи аёл трамвайни жойидан қўзғатди>>

Маълум қилинишича, Кошелева Россияда вагонни жойидан қўзғата олган биринчи аёл бўлди. Унинг бу ютуғи Россия рекордлар китобига киритиладиган бўлди.

“ВКонтакте” ижтимоий тармоғида фойдаланувчилар ўз хусусий интернет-дўконига эга бўлди>>

Россия фуқароси эшикдаги калит боғичига осилиб жон берди>>

Россиянинг Хакасия республикаси Абакан шаҳрида яшовчи фуқаронинг ўлими юзасидан олиб борилган тергов натижалари унинг эшикни калит билан очиб кириш жараёнида тасодифан бўйнига илинган калит боғичига осилиб вафот этганини кўрсатди, дея хабар берди жума, 11 сентябрь куни Хакасия Тергов қўмитасининг тергов комиссияси матбуот хизмати.

Хитойлик олим россиялик дастурчининг калласини кўчириб ўтказишга ёрдам беради>>

Жорий ҳафта россиялик Валерий Спиридонов ва италиялик Сержио Канаверонинг жамоасига Хитойнинг Харбин тиббиёт институти ходими Рен Сяопин қўшилгани маълум бўлди. Бу маълумотни Спиридоновнинг матбуот котиби Никита Барвенов тасдиқлади.

Олимлар: иш вақтини соат 10:00дан олдин бошлаш қийноқ билан баробар>>

Оксфорд университети олимлари иш вақтини соат 10:00дан олдин бошлашни қийноқ билан қиёсладилар. “Бу организм учун жуда катта зарардир, негаки жисмоний, руҳий ва атворий томонларга таъсир ўтказади”, - деди лойиҳа иштирокчиларидан бири доктор Пол Келли.

Россиялик фотограф Instagram’дан грант олди>>

Псковлик сураткаш Дмитрий Марков Instagram ижтимоий тармоғи ва Getty Images фотоагентлигидан 10 минг доллар миқдорида грант ютиб олди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.

GoPro Odyssey стереокамерасининг нархи 15 минг доллар бўлади>>

Панорамали видео туширишга мўлжалланган GoPro Odyssey видеокамера комплектининг нархи ошкор этилди. Айни пайтда унга олдиндан буюртма бериш имконияти очилган.
Аммо ишлаб чиқариш ҳажмининг чекланганлиги боис стереокамерага фақат профессионал видеочилар даъвогарлик қилиши мумкин.

ОАВ: йил охиригача Украина Ернинг айланишидан электр қуввати ола бошлайди>>

“Украинанинг янги энергияси” альянси келажакда Ернинг айланишидан электр қуввати олиш имконини берадиган технология устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда ёзилди.

iPhone 6s, 6s Plus ва iPad Pro ҳақидаги илк таассуротлар>>

Apple компаниясининг сентябрь ойидаги кўргазмаси янгиликларга бой бўлди, десак хато бўлмайди. Унда iPhone 6s ва 6s Plus смартфонларидан ташқари катта 12,9 дюймли экранга эга бўлган iPad Pro планшети, Siri овозли ёрдамчини қўллаб-қувватлайдиган Apple TV ҳамда пушти-тилларанг корпусдаги Apple Watch Sport тақдим этилди.

Месси иккинчи ўғлига Бенжамин эмас, Матео деб исм қўйди>>

Лионель Месси ўзининг бугун дунёга келган иккинчи фарзандига Бенжамин исмини қўйиши ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади.

Путин ва Берлускони Ялта соҳилбўйида сайр қилиб, йўловчилар билан суҳбатлашдилар>>

Россия президенти Владимир Путин ва Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони Ялта соҳилбўйи бўйлаб сайр қилдилар, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Сайр пайтида улар дам олувчилар билан суҳбатлашдилар. 

12 сентябрь

Саакашвили Украина иқтисодиётини Габон давлатиники билан тенглаштирди>>

Украинанинг Одесса вилояти маъмурияти бошлиғи Михаил Саакашвили Украина ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 184 млрд доллардан 115 млрд долларгача тушиб кетишини танқид остига олди.

Ҳафтанинг энг яхши суратлари>>

Тунги Манхэттон. Фотогелерея>>     

Қашқадарёлик мижоз Cobalt машинасини сотиб олишда тўсқинликларга учраётганини айтди>>

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи Х. Шарипов “Адолат кўзгуси” газетасига хат ёзиб, Cobalt русумли машина сотиб олишда тўсқинликларга учраётганини маълум қилди. Бунинг юзасидан олиб борилган текширув натижасида масала ҳал қилиб берилган.

ВИДЕО: Кэмерон микрофон ёқиқлигидан бехабар ҳолда Йоркшир графлиги аҳолисини ҳақоратлади>>

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон матбуот анжумани вақтида ноқулай аҳволга тушиб қолди. 

Евгений Петросян Ўзбекистондаги қамоқхонада ўзини йўқотиб қўймагани эсланди>>

16 сентябрда ўзининг 70 ёшлигини нишонлайдиган россиялик таниқли кулгу устаси Евгений Петросян Ўзбекистондаги қамоқхонада ўзини йўқотиб қўймагани эсланди. 

Sony ўз смартфонларидан сув тагида фойдаланмасликни тавсия қилмоқда>>

Sony компаниясининг қўллаб-қувватлаш сайти саҳифасида компания ўзининг намликдан ҳимояланган смартфонларидан сув остида фойдаланмасликни тавсия қилган маълумот пайдо бўлди. 

Испанияда дунёда илк бор 3D-принтерда босилган қовурғалар кўчириб ўтказилди>>

Испанияда кўкрак қафаси саркомасидан (саратонинг бир тури) азият чекувчи эркакка дунёда илк бор 3D-принтерда босилган кўкрак қафаси ва қовурғалар протезлари ўтказилди

Бошланаётган ҳафтангиз унумли ва самарали бўлсин! Биз билан бирга бўлинг, кун янгиликларидан хабардор бўлишда давом этинг.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар