Ғарб сиёсатчилари Сурия президенти Башар Асадга мамлакатнинг келажагида жой йўқ дея ўзларини бурчакка тақаб қўймоқдалар, чунки ўз муносабатларини ўзгартириш ва юзларини йўқотиб қўйишдан балки қўрқмоқдалар, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Биринчи каналидаги “Воскресное время” кўрсатуви эфирида.

“Ғарб Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича Россиянинг таклифларини эшитишга тайёрми?” деган саволга Лавров “Фикримча, улар ҳаммасини жуда яхши эшитмоқдалар” дея жавоб берди.

“Шунчаки бир неча йил олдин уқдирилган Суриядаги тартибни ўзгартириш ҳақидаги фикр уларга ҳозир ўз муносабатларини ўзгартиришга йўл қўймаяпти. Балки улар юзларини йўқотиб қўйишдан қўрқаётгандирлар. Ғарбдаги кўпчилик сиёсатчилар ўзларининг ҳаракатлари сайловчилар томонидан қандай қабул қилинишига қарамоқдалар. Улар “Башар Асадга Суриянинг келажагида ўрин йўқ, биз у билан битта столга ўтирмаймиз ва у билан ҳеч қандай умумий жиҳатга эга бўлмаймиз” дея ўзларини бурчакка тақаб қўйдилар. Бу сиёсатчилар учун катта хатодир”, деб айтмоқда Лавров.