Мексика тошбақа тухумларининг ўғирланишига дронлар ёрдамида қаршилик кўрсатади

Жамият 13 Сентябрь 2015 2149

Мексика ҳукумати оч жигарранг тошбақалар популяциясини браконьерлардан дронлар ёрдамида қутқариш бўйича дастурни ишга туширди, деб ёзмоқда Belfast Telegraph нашри.

Дронлар мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган пляжлардаги тошбақалар ва браконьерларни кузатади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳаводан қумда инсон қадамларини кўриш осонроқ кечади.

Қайд этилишича, соҳилбўйига тухум қўйиш учун минглаб тошбақалар келиши керак.
Оч жигарранг ридлея тошбақаси йўқолиб кетиш арафасида турибди, 20 та тошбақадан 18 таси турли сабабларга кўра катта ёшгача етиб бормайди.

Кўпроқ янгиликлар