Испания пойтахти Мадрид шаҳрида кўп минглаб кишилар иштирокида суриялик муҳожирларни қўллаб-қувватловчи тинч намойиш ўтказилди. Бу ҳақда France 24 хабар берган.

Қайд этилишича, шаҳар аҳолиси вакиллари кўчаларга чиқишган ва Европа Иттифоқидан муҳожирларни квота асосида ўз ҳудудларига тақсимлашни талаб қилишган.

Мадридлик намойишчилар кўтариб олган плакатларда "Чегараларни очинг", "Муҳожирларнинг ҳаётини қадрланг" каби шиорлар бўлган.

Худди шундай намойишлар Европанинг Берлин, Лиссабон, Копенгаген ва Лондон каби шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Ўз навбатида, Шарқий Европадаги Варшава, Братислава ҳамда Прага шаҳарларида, аксинча Яқин Шарқдан келаётган қочқинларни Европага киритмасликни талаб қилувчи кишиларнинг намойишлари бўлиб ўтди.

Бироз олдинроқ, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер ЕИ яна 120 минг нафар атрофидаги муҳожирни қабул қилиши кераклигини айтганди.