Кишинёв шаҳридаги ҳукуматдан норози гуруҳлар навбатдаги намойишлар тўлқинини ўтказишмоқчи.

Ўтган ҳафтада ўн минглаб кишилар Молдова пойтахтида тўпланиб, президент Николае Тимофтининг истеъфосини талаб қилган ҳамда 2016 йилнинг мартигача навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни сўрашганди.

Норози кишилар Кишниёвнинг марказий майдонида палаткадан вақтинчалик турар жойлар барпо қилишган ва ўз талаблари қндирилмагунича бу ердан кетишмаслигини айтишганди.

Улар шунингдек, мамлакатдаги банклардан 1 миллиард долларнинг қаерга кетгани бўйича изоҳ берилишини сўрашган.

Молдова бош вазири Валерий Сртелец намойишларга жавобан музокара ўтказиш таклифини билдиргач, намойишчилар тарқалишганди.

Ўз навбатида, Молдова президенти истеъфога кетмаслигини айтган.

Қайд этиш керакки, ўтган ойда Европа кенгаши бош котиби Турбьерн Ягланд мазкур мамлакатдаги инқироз эса ўз чегараларидан ташқарига чиқиши ва Молдова навбатдаги қайноқ нуқта бўлиши мумкинлигини айтганди.