Россия чемпионатининг 8-турида “Краснодар” ўз майдонида Москванинг “Динамо” клубини қабул қилди. Учрашув краснодарликлар йирик ҳисобдаги ғалабага эришди.

Майдон эгалари сафида Мамаев дубл қайд этди. Лаборде ва Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйишди.

Шу тариқа, “Краснодар” ўта ишончли ғалабага эришиб, 12 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. "Динамо" жамоасида ҳам 12 очко бор, лекин жамоа тўплар нисбатига кўра, кубанликлардан ортда қолмоқда.

Россия чемпионати. 8-тур

Краснодар – Динамо Москва 4:0 (2:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 10 Лаборде, 2:0 – 41 Мамаев, 3:0 – 71 Аҳмедов, 4:0 – 90 Мамаев.
Краснодар – Синицин, Гранквист, Енжейчик, Страннберг, Петров, Мамаев, Бистров (Марков, 78), Аҳмедов, Газинский (Каборе, 58), Лаборде (Перейра, 67), Смолов.
Динамо Москва – Габулов, Дьяков, Морозов, Козлов, Губочан, Ионов, Денисов, Левин (Живоглядов, 85), Зобнин (Кузьмин, 73), Ташаев, Погребняк.
Огоҳлантиришлар: Газинский (33), Смолов (38), Погребняк (74).