2015 йилнинг 11-12 сентябрь кунларида Вена шаҳрига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди.

Бу делегация Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти томонидан гиёҳвандликка қарши "Ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш" мавзусида ўтказиладиган ҳар йилги конференциянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ушбу конференцияда ЕХҲТ аъзолари бўлган 57 давлат ва бошқа халқаро ташкилотлардан вакиллар қатнашишди. Маросим иштирокчилари ёш авлод ўртасида гиёҳвандлик балоси тарқалишининг олиш масалаларини муҳокама этишди.

Ушбу конференцияда иштирок этган Ўзбекистон вакиллари гиёҳвандликка қарши кураш масаласидаги ўз тажрибалари билан маросим иштирокчиларини таништиришди.