Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи давомида бир нечта мавзулар, жумладан санкциялар борасида тўхтаб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

“Биз Путин замонавий дунёнинг энг долзарб муаммолари бўйича бизнинг қарашларимизни баён этишидан келиб чиқамиз”, деб айтди Лавров.

Путин, шунингдек, Сурия ва Украинадаги вазиятлар устида ҳам тўхтаб ўтади. Бундан ташқари, Путин халқаро террорчиликка қарши курашга баҳо беради.

Лавровнинг таъкидлашича, бу Путиннинг охирги 10 йил ичида БМТ Бош ассамблеясига биринчи ташрифи бўлади ҳамда навбатдаги сессия юбилей сондаги бўлиши ва унда жаҳоннинг кўпчилик етакчилари қатнашиши билан боғлиқ бўлмоқда.

Аввалроқ Путин БМТ Бош ассамблеясида 28 сентябрда нутқ сўзлаши маълум қилинган эди.