Қаршида автомобиллар техник кўриги ҳужжатларини сохталаштириш билан шуғулланиб келган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Т. Инатов кўп йилдан буён тегишли ташкилотларидаги танишлари ёрдамида ҳужжатларни сохталаштириб келган. Жумладан, у Убайдулла Абдуллаевнинг Damas машинасига 10 минг сўм эвазига мана шундай ҳужжатларни тўғирлаб берган. Шу йўл билан у яна бир қанча одамнинг “ҳожатини” чиқарган. Бу ишларда унга амалдор Турғунбек Пиров ёрдам бериб келган.

Аслида эса бу машиналар техник талабларга жавоб бермасди. Улардан бири ҳақиқий кўрикдан ўтказилганда алдов фош бўлди.

Т. Инатовга бу ишларда ёрдам берган амалдор Турғунбек Пиров 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.