Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Саудга Маккада “Ал-Ҳаром” масжидида юз берган фожиа юзасидан телеграмма жўнатди, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.

Телеграммада Қозоғистон етакчиси кўп сондаги одамлар ҳалок бўлган ва жароҳат олган фожиа ҳақидаги хабарни чуқур таъзия билан қабул қилгани қайд этилган. Нурсултон Назарбоев бутун қозоқ халқи ва ўз номидан Маккадаги фожиада ўз яқинларидан айрилиб қолган оилаларга ҳамдардлик билдирди ҳамда жароҳат олганларга тезроқ тузалиб кетишларини тилаб қолди.