“Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Эспаньол”га қарши кечган учрашувда рақиблар дарвозасига 5та гол киритишга муваффақ бўлди. Бу билан Роналду Примера тарихида сафар учрашувида пента-трикка эришган учинчи футболчи бўлишга эришди.

Бунга қадар 1959 йилда “Атлетик” ҳужумчиси “Осасуна”га қарши кечган учрашувда (8:1) ҳамда 1996 йидда “Вальядолид” ҳумумчиси Ален Петернац “Овьедо”га қарши кечган баҳсда (8:3) пента-трик қилишга муваффақ бўлган эди.