Россия Мудофаа вазирлигининг иккита Ан-124 “Руслан” самолёти ёрдамида Сурияга Россиядан гуманитар юк етказилди. Бу ҳақда вазирлик вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.

“Самолётлар 5 минг километр қўнишсиз учиб ўтиб, 80 тонна биринчи навбатдаги буюмлар, озиқ-овқат, матраслар, адёллар, каравотлар, чодирларни иситиш учун печкалар, таом тайёрлаш учун ошхоналар, чойшаблар, сув етказиш учун цистерналар ва чодирли лагерни ўрнатиш учун зарур бўлган турли қурилмаларни етказди”, деб айтмоқда Конашенков.

Конашенковнинг айтишича, аэродромда юкни Латакия вилояти губернатори Иброҳим Худурас-Салим ва маҳаллий аҳоли кутиб олди. “Барча юк Сурия томонига чодирли лагерни ёйиш ва унда жанглар туфайли бошпанасиз қолган минглаб сурияликларни жойлаштириш учун топширилди”, деб қўшимча қилиб ўтди Конашенков.

12 сентябрда ҳам Россия Мудофаа вазирлиги Латакия аэродромига гуманитар юк етказгани маълум қилинган эди.