Бортига 80 тонна гуманитар ёрдам ортилган Россиянинг иккита самолёти Суриянинг Латакия шаҳрига келиб қўнди, деб маълум қилмоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Моше Яалон Россия ҳарбийларининг Сурияда бўлишидан мақсад Латакия яқинида авиабаза қуриш эканлигини маълум қилганди. Яалоннинг айтишича, Россия биринчи навбатда Суриядаги манфаатларини ҳимоя қилмоқда, чунки мамлакат ҳудудида Россиянинг ҳарбий-денгиз базаси жойлашган.