Латвия ва Россия ўртасидаги муносабатлар охирги 20 йил ичида энг чуқур инқирозида турибди, деб айтди Россиянинг Латвиядаги элчиси Алескандр Вешняков Юрмалада 12 сентябрда очилган “Балтийский форум” анжуманида.
Анжуманнинг мавзуси “АҚШ, ЕИ ва Россия – янги ҳақиқат” деб номланди.

“Афсуски, тарихий қўрқувлар босими остида, ўзининг катта ҳамкорларига эргашган ҳолда Латвияда Украинадаги воқеаларга четдан уқдирилган қараш ва Россияга нисбатан нохолис муносабат устунлик қилмоқда”, деб айтди Вешняков.

Вешняковнинг таъкидлашича, икки давлат фақатгина техник ҳамкорликни қўллаб-қувватламоқда. “Икки томонлама муносабатлар охирги 20 йил ичидаги энг чуқур инқирозга учраган”, деб айтди Россия элчиси.
Вешняковнинг айтишича, охирги йилларда Латвия ва Россия ўртасидаги муносабатларда илиқлик кузатилиб, бунга иқтисодий ҳамкорлик таъсир қилган эди. Бироқ охирги йил вазият кескин салбий тус олди.