Россия Сурия раҳбариятига террорчиликка карши курашда ҳарбий-техник кўмак кўрсатишни давом эттираверади, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Биринчи каналидаги “Воскресное время” кўрсатуви эфирида.

“Шак-шубҳасиз, Сурияга қурол-аслаҳа етказиб берилган, берилмоқда ва бу давом этаверади. Қурол-аслаҳалар билан бирга уларни ўрнатишга ёрдам бериш, суриялик ҳарбийларни бу қурол-аслаҳалар билан ишлашга ўргатиш учун россиялик мутахассисларни юбормоқда. Бу ерда ҳеч қандай сир-синоатлар йўқ”, деб таъкидламоқда Лавров.

Лавровнинг айтишича, Москва Сурия раҳбариятига террорчилик хавфи билан тўқнашаётган Ироқ ва бошқа давлатлар раҳбариятига ёрдам бергандек ёрдам беришини айтган. “Бизнинг ҳарбий-техник ҳамкорлигимиз айнан шу мақсадларга йўналтирилган”, деб таъкидлаб ўтди Лавров.

Лавров, шунингдек, барча ғарбий ҳамкорлар Яқин Шарқда ва Шимолий Африкадаги бош хавф Башар Асад режими эмас, балки “ИШИД” террорчилик гуруҳи эканлигини тан олмоқдалар.

“Бизнинг барча ҳарбий ҳамкорларимизнинг ҳаммаси Яқин Шарқда ва Шимолий Африкада нима бош хавф эканлигини яхши тушунишларини айтмоқдалар. Бу Башар Асад режими эмас, балки “ИШИД”дир. Агар буни ҳамма тан олса, бироқ буни очиқчасига айтишга қўрқиб пичирлаб айтаётган бўлсалар ҳам, унда бунга қарши амалий ҳаракатларни амалга ошириш керак”, деб айтмоқда Лавров.

Лавровнинг айтишича, АҚШ Асад билан келишишни истамаётганини очиқчасига таъкидламоқда.

Лавров Сурияда кимёвий қуролни йўқ қилиш кераклигида Башар Асад мутлақ қонунан қабул қилингани, унинг мос конвенцияга қўшилиши БМТ Хавфсизлик кенгашида қаршиланганини эслатиб ўтди.