Шотландияда яна бир марта мустақиллик референдуми ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 2237

Шотландия ҳукумати раҳбари Никола Стержен мамлакатда яна бир марта мустақиллик референдуми ўтказилиши кераклигини айтди.

"Бизнинг манифестимизда навбатдаги референдумни ўтказиш учун асослар кўрсатилади. Биз бундай манифестни тақдим этамиз", дейди Шотландия миллий партияси етакчиси Стержен.

Бу ташаббусга қарши бўлган томон эса Стерженнинг тарафдорларини "Бир авлод учун бир референдум" қоидасини бузишда айблаб чиққан.

Миллий партия бундай манифестни 2016 йилда тақдим этишни мўлжаллаган.

Стерженнинг қўшимча қилишича, иккинчи референдум 5 ёки 10 йилдан кейин бўлса ҳам ўтказилади ва шотландлар мустақилликка эришиш бўйича қарорларини қабул қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги референдумда, 2014 йилда овоз берувчиларнинг нисбатан кўпчилик қисми (55 фоиз) Буюк Британия қироллиги таркибида қолишни ёқлашганди.

Ipsos Mori агентлиги ўтказган сўровномага кўра эса, айни вақтда шотландиялик сайловчиларнинг 55 фоизлик қисми мустақиллик тарафдорлари ҳисобланишади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар