Сурхондарёда уйга муҳтож ногиронлар оиласига ёрдам кўрсатилди

Жамият 13 Сентябрь 2015 1439

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида истиқомат қилувчи Бердиевлар оиласи “Адолат кўзгуси” газетасига мурожаат қилиб, уйга муҳтожликлари боис бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг эски биносини доимий яшаш жойи сифатида олинишида амалий ёрдам кўрсатишни сўради. Айтилишича, оила бошлиғи Бердиев Алишер ва унинг рафиқаси Умида Ашуровалар 1-гуруҳ ногиронлари бўлиб, 3 нафар вояга етмаган болаларга эга. Бу борадаги туман ҳокимлигига юборилган мурожаатга тезда жавоб олинди.

Туман ҳокими Ҳ. Мингбоев аризанинг ўрганиб чиқилгани, шу асосда тегишли ёрдам кўрсатилганини маълум қилди. Жумладан, оила Кўзи ожизлар жамияти томонидан икки хонали уй билан таъминлангани, уларнинг болаларига эса нафақалар маҳалла фуқаролар йиғини томонидан узлуксиз бериб келинаётгани айтилди. Бундан ташқари, уй-жой қурилиши учун туман ҳокимлиги томонидан 2 800 кг цемент, 6 дона стропило, 40 дона шифер ва 7 минг дона ғишт берилган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар