Тбилиси ҳайвонот боғи шаҳарда июнда юз берган тошқиндан кейин яна очилди

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 1418

Июнда Тбилисида юз берган вайронакор тошқиндан кейин жиддий зарар кўрган Тбилиси ҳайвонот боғи қисман тикланди ва ташриф учун қайта очилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

“Тошқин пайтида ҳайвонот боғидаги 277 ҳайвон нобуд бўлди, бу жуда катта рақам. Бу ҳалок бўлган ҳайвонлар энг қизиқарли ҳайвонлардан эди ва кўплаб одамларни ўзига жалб қиларди. Улар орасида оқ шерлар, маймунлар бўлган ва афсуски, уларнинг барчаси ва бошқа турлар ҳам ҳалок бўлди. Бироқ шунга қарамасдан бизда бошқа қизиқарли ҳайвонлар қолди, уларни яна кўрса бўлади. Булар оқ каркидон, леопардлар ва бошқа ҳайвонлар”, деб айтмоқда ҳайвонот боғи директори Зураб Гуриелидзе.

Маълум қилинишича, Грузия ҳукумати Тбилисида янги ҳайвонот боғи қуришга қарор қилди ва унинг майдони ҳозирникидан 9 марта каттароқ бўлади.

14 июнга ўтар кечаси Тбилисида юз берган тошқин оқибатида ҳайвонот боғининг пастки қисми тўлиқ вайрон бўлган, 600 та ҳайвондан ярмидан ками тирик қолган.
Тошқин оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 3 киши бердарак йўқолган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар