Тожикистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари Ромит дарасида олиб борилаётган махсус операция давомида яна 4 нафар жангарини қўлга олди, деб хабар бермоқда Тожикистон Ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

Вазирликнинг маълумотларига кўра, террорчилар ёнидан катта миқдорда ўқ-дори топилган.
Маълумотларга кўра, операция жойида вертолёт авиацияси ишлашда давом этмоқда. Террорчилар жойлашган ҳудуд қуршаб олинган, барча йўналишлар бўйича қочиб кетиш йўллари кесиб қўйилган.

Қайд этилишича, операция бошлангандан кейин гуруҳнинг 110 аъзоси қўлга олинди, 22 жангари йўқ қилинди.