"Тоттенхэм" клуби раҳбарияти 31 ёшли тоголик ҳужумчиси Эммануэль Адебайор билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда "шпорлар" жамоаси расмий сайтида эълон қилинган.

Маълумот қилинишича, томонларнинг ўзаро келишувига биноан шартнома бекор қилинган.

“Эммануэлга келажакдаги фаолиятида омадлар ёр бўлишини тилаймиз“, – дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино бу ҳужумчи янги мавсум учун режаларидан ўрин олмагани ҳақида айтганди. "Шпорлар" таркибида асосий ҳужумчилар Харри Кейн, носир Шодли ва Эрик Ламела ҳисобланади.

Қолаверса жамоа ёзги трансферлар охирида "Байер"дан кореялик ҳужумчи Сон Хёнг Минни 22 млн фунт эвазига трансфер қилди.

"Тоттенхэм" янги мавсум стартини кўнгилдагидек бошлай олмади. Айни вақтда жамоа 4 турдан кейин 3 очко (3та дуранг) билан 16 ўринда жойлашган.

Маълумот учун, Адебайор ушбу жамоа сафида ўтган мавсумда 13та ўйинда иштирок этди ва 2та гол ҳамда 2та голли узатма муаллифи бўлди.