Туркиянинг муваққат ҳукумати бошлиғи Аҳмет Довудўғлу Адолат ва ривожланиш партияси етакчиси лавозимига қайта сайланди. Овоз бериш партиянинг Анқарада бўлиб ўтган навбатдаги 5-съездида бўлиб ўтди.

Довудўғлу бу лавозимни сентябрь ойидан бери  – ундан олдинги етакчи Ражаб Тойиб Эрдўған партияни тарк этиб, Туркия президенти этиб сайлангандан кейин эгаллаб келаётган эди. Бош вазир номзоди партия таклиф қилган ягона номзод бўлди. Унинг номзодини съездда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча 1353 делегат қўллаб-қувватлади.

Шу тариқа Довудўғлу Адолат ва ривожланиш партиясини 1 ноябрда бўлиб ўтадиган  навбатдан ташқари парламент сайловларига олиб боради.