Туркияда юз берган портлаш натижасида 2 полициячи ҳалок бўлди

Жаҳон 13 Сентябрь 2015 2114

Туркиянинг жануби-шарқидаги Сирноқ провинциясида назорат-ўтиш нуқтаси идорасида портлаш юз бериб, 2 нафар туркиялик полициячининг ўлимига ва яна 5 нафар полициячининг жароҳатланишига сабаб бўлди.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, ушбу теракт Курдистон ишчилар партияси ташкилоти аъзолари томонидан амалга оширилди.

Ҳужум қилган гуруҳнинг икки вакили ҳам вертолёт орқали таъқиб этиш жараёнида йўқ қилинган. Омон қолган жангарилар тоғли ҳудудга яширинишган.

Эслатиб ўтамиз, 2 йил олдин Туркия ҳукумати курдлар билан сулҳ тузганди. Лекин шу йилнинг июль ойида бу сулҳ бузилди ва ўтган вақт ичида мамлакат ҳудудида ўнлаб терактлар содир этилиб, 100 нафардан ортиқ туркиялик полициячилар ва ҳарбийлар ҳалок бўлди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33100 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 70924 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9992 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134058 Жамият
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 101 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 845 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2204 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 484 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 866 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 1456 Спорт
Кўпроқ янгиликлар