Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков мамлакатнинг ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги ўзгаришлар миқёсини тасвирлаб, йил охирига келиб мамлакатда 6-7 минг полициячи бўлишини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Аваков Чернигов шаҳрида патруль полицияси тақдимоти пайтида маълум қилди

Аваковнинг айтишича, Украинада 7 ноябрдан бошқа милиция хизмати бўлмайди, унинг ўрнини янги полиция эгаллайди.

Аваковнинг айтишича, полиция эҳтиёжларига қўшимча 140 млн гривна (6,5 млн доллар) йўналтириш режалаштирилмоқда.

Украина ички ишлар вазири ўринбосари Эка Згуладзе июнь ойида Киевда давлат автомобиль инспекцияси бартараф этилиб, унинг ваколатлари патруль полициясига топширилишини маълум қилганди. Бундай хизмат жорий йилнинг охиригача Украинанинг аҳолиси миллион кишидан кўпроқ барча шаҳарларида пайдо бўлади. Украинада патруль полициясидан кейин янги йўл полицияси, янги участка нозирлари ва янги махсус вазифаларни бажарувчи бўлим пайдо бўлади.