2015 йилнинг 10-12 сентябрь куни Польша пойтахти Варшавада Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон делегацияси Польша бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Януш Пехочиньски, Польша президенти маъмурияти қошидаги халқаро масалалар бўйича вазир Кшиштоф Щчерски, парламент (Сейм) спикери ўринбосари Ежи Вендерлих ва иқтисод вазири ўринбосари Ўзбекистон-Польша иқтисодий ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараор комиссия вакили Гражиной Хенцлевска билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, музокараларда ўзаро муносабатлар ва ташаббуслар доирасидаги янги қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.