Хитой фазога экспериментал алоқа йўлдошини муваффақиятли учирди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Йўлдошни фазога олиб чиқувчи Long Mach 3B (“Буюк сафар-3B”) ракетаси Сичан космодромидан учирилди.

Йўлдош йўлдошли радиоалоқа ва радиолокацияда ишлатиладиган Ка-диапазондаги синовлар учун ишлатилади.