Хитойлик гид саёҳатчиларни ўғрилардан ҳимоя қилишга уриниб, ўзининг 25 минг евро пули ва Rolex соатидан айрилиб қолди

Жамият 13 Сентябрь 2015 5834

Франциянинг пойтахти Париждан 20 км узоқликда жойлашган Карьер-сюр-Сен шаҳарчасида ўғрилар хитойлик аёл саёҳатчилар автобусдан тушаётган пайтларида уларнинг сумкаларини олиб қўймоқчи бўлишди. Бўлаётган воқеага экскурсиячи аралашишга қарор қилди. Шундан кейин ўғрилар ўз эътиборларини аёллардан унга қаратишди ҳамда уни талашга тушиб кетишди. Оқибатда 32 ёшли гид ўзининг 20 минг евро, 5 минг швейцар франки (4,5 минг евро) пули ва эндигина сотиб олган Rolex соатидан (нархи 5 минг евро) айрилиб қолди. Ўғрилар пул ва соатни олгач, автомобилда воқеа жойидан ғойиб бўлишди, деб хабар бермоқда The Local нашри.

Айни пайтда ушбу воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, полициячилар бу жиноят билан Версаль туманида тез-тез рўй бераётган жиноятлар ўртасида алоқа борлигини ўрнатишга ҳаракат қилмоқдалар.

Нашрнинг таъкидлашича, охирги вақтларда Францияга келаётган хитойлик аёл сайёҳларнинг сони анча ошган. Хитойлик саёҳатчилар ўз олдиларида катта пул олиб юришлари кўпинча уларнинг ўғрилар нишонига айланишларига сабаб бўлмоқда. Пекин хитойлик саёҳатчиларни тунаш ҳолатлари кўпайиб кетганидан хавотир билдирганидан кейин Франция ҳукумати Хитойдан келган сайёҳлик гуруҳларини қўриқлаш бўйича чораларни кучайтирган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар