Япония шарқида юз берган сув тошқинларидан жабрланганларни қутқаришга киришган гуруҳлар жойлардан 5 кишининг жасадини топишди. Уларнинг 3 нафари Токио шаҳридан шимолда жойлашган Точиги туманидаги шоли майдонида чўкиб кетган машина ичида ҳалок бўлишгани аниқланган.

Айни вақтда яна 20 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

11 сентябрь куни хавфли ҳудудлардан 100 мингга яқин киши эвакуация қилинганди.

Сув тошқинларидан энг кўп талофат кўрган ҳудуд Ибараки префектурасидаги Кинугава дарёси тошишидан зарарланган Дзёсо шаҳри бўлиб турибди.

Айни вақтда қутқарувчи гуруҳлар таркибида 51та вертолёт иш олиб бормоқда.

Шунингдек, бу гуруҳлар ўз ичига 6 минг нафардан ортиқ қутқарувчи ходимларни жамлаган.

Бундан олдинроқ, Японияда "Этау" тўфонидан кейин бошланган кучли сув тошқини туфайли бедарак йўқолганлар қидирилиши бошлангани хабар қилинганди.

Шунингдек, Япониядаги сув тошқинлари Toyota компаниясининг 3та заводида иш тўхтаб қолгани хабар қилинган.