“Миньонлар” мультфильми энг кассабоп мультфильмлар рейтингида 2-ўринга кўтарилиб олди

Маданият 14 Сентябрь 2015 3343

2015 йилнинг июнидан экранларга чиқарилган “Миньонлар” мультфильми жаҳон прокатида 1,08 млрд долларга топишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда NME нашри. Бу кўрсаткич эвазига мультфильм энг кассабоп мультфильмлар рейтингида 2010 йилда чиққан ҳамда 1,06 млрд доллар топган “Ўйинчоқлар воқеаси 3: катта қочиш” (“История игрушек 3: Большой побег”) мультфильмини ортда қолдириб, 2-ўринга чиқиб олди. Рейтингнинг 1-қаторини 2013 йилда чиққан ва 1,27 млрд доллар топган “Музюрак” мультфильми эгаллаб турибди. 

Барча кассабоп фильмлар рейтингида мультфильм 15-ўринни эгалламоқда. Мультфильм бундай катта муваффақиятга эга бўлишига унинг 13 сентябрда Хитой прокатида бошланиши сабаб бўлди. Бу ерда мультфильм икки кун давомида 20 млн доллардан кўпроқ маблағ йиғди.

“Миньонлар” суратга олган Universal киностудияси учун мультфильм “Форсаж 7” (1,512 млрд доллар) ва “Юра даври дунёси” (1,628 млрд доллар) кинофильмларидан кейин жорий йилдаги учинчи йирик кассавий муваффақият бўлди.

“Миньонлар” мультфильми митти сариқ одамчалар саргузаштлари ҳақида бўлиб, унда бош қаҳрамонлар ўзларига янги хўжайин топишга ҳаракат қиладилар.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9781 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22681 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45453 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46875 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 538 Жамият
Месси оғир кунда «Барселона»ни ташлаб кетмайдиган бўлди
13:15 1202 Спорт
Кўпроқ янгиликлар