“Толибон” ҳаракатининг собиқ бошлиғи Мулла Умар ўз ажали сабаб кўра вафот этган, деб хорижий ОАВлар мулланинг катта ўғлига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда

“Сизни ишонтириб айта оламанки, отам табиий сабаблар туфайли вафот этди. У соғлиғи ёмонлашиб, тез орада вафот этди. Шифокорлар отамда С гепатити борлигини аниқлашган”, деб айтди Мулла Умарнинг ўғли Муҳаммад Ёқуб интернетда тарқатилган аудиоёзувда.

Мулланинг ўғли унинг отаси ўз ворисини тайинлашга улгурмаганини қўшимча қилган.

2015 йил июлда афғон толиблари Мулла Умарнинг вафотини расман тасдиқлади, бироқ у айнан қачон вафот этганига аниқлик киритилмаган. Афғонистон расмийлари у икки йил аввал вафот этган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Баъзи маълумотларга кўра, Мулла Умар 1960 йилда туғилган. У “Толибон”ни 1996 йилдан бошқара бошлаган.

“Толибон”нинг янги раҳбари этиб Ахтор Мансур сайланган.