Афғонистоннинг Ғазни шаҳридаги қамоқхонага уюштирилган ҳужум чоғида у ердан 350 маҳбус қочиб кетди. Reuters агентлигининг шаҳар ҳокими ўринбосари Муҳаммад Али Аҳмадийга таяниб ёзишича, қочганларнинг 150 нафари Толибон аъзоларидир.

Ҳужум оқибатида 4 нафар қўриқчи ўлдирилган.