American Airlines авиакомпанияси Гавайига узоқ парвозга рухсати йўқ бўлган самолётни янглишиб юборганини тан олди

Жаҳон 14 Сентябрь 2015 1851

American Airlines авиакомпанияси 13 сентябрда ходимлари жиддий хатога йўл қўйганлари ва бунинг оқибатида Лос-Ажелесдан Гавайига океан узра узоқ парвозни амалга ошириш учун рухсати бўлмаган самолёт юборилганини тан олди. Бу ҳақда Франс Пресс агентлиги маълум қилди

Воқеа 31 август куни бундай мақсадларга мўлжалланмаган самолёт Лос-Анжелесдан Гонолулуга муваффақиятли парвозни амалга оширгандан кейин маълум бўлди.

American Airlines вакили Кейси Нортон компания ҳанузгача самолётлар қандай қилиб адаштириб қўйилгани юзасидан тергов олиб бораётганини маълум қилди. Нортон адаштириб қўйилган Airbus A321S самолётидан ичида қўшимча қурилмалар борлиги билан фарқ қилувчи Airbus A321H самолёти рейсни амалга ошириши керак бўлганини таъкидлаб ўтди.

Нортониннг айтишича, самолётлар бир хил двигатель, бир хил ёқилғи бакларига эга. Улар фақатгина Airbus A321H бортида фалокат юз бериши эҳтимолига қарши кўпроқ тиббий кислород ва ёнғинни бартараф этиш учун қўшимча баллони борлиги билан фарқ қилади.

Нортон АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ушбу нохуш воқеа ҳақида дарҳол хабардор этилганини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34317 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72588 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10588 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136849 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 240 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1015 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 553 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 732 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар