Amnesty International ташкилотининг Россиядаги ваколатхонаси раҳбари Сергей Никитин ушбу мамлакатни Сурия ҳамда Яқин Шарқнинг бошқа давлатларидан қочқинларни қабул қилишга чақирди. Бу ҳақда у “Говорит Москва” радиоси эфирида айтиб ўтди.

Никитиннинг таъкидлашича, “Евроиттифоқдаги ҳамма давлатлар ўзларининг зиммасидаги масъулиятдан қочмоқчи”.
Шунингдек, мутахассис қочқинларни қабул қилишнинг бугунги тизими эскириб қолганини айтиб ўтди.

“Россия жаҳон саҳнидаги энг кўзда кўринган давлатлардан, лекин у негадир Суриядан келаётган қочқинлар оқимига жой бермаётгани мени ҳайратга солмоқда. Бу ерга келаётган сурияликларнинг айтишича, судлар уларга қочқин мақомини бермаяпти”, - қўшимча қилди у.