"ПСЖ"нинг янги харидларидан бири, аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария "Манчестер Юнайтед"дан кетишига сабаблардан бири ҳақида айтиб ўтди.

У шу йилнинг қишида Манчестердаги уйига ўғри тушгани ҳам бу қарорга қилгани ҳақида билдирган.

"Ўша воқеадан айниқса оиламдагилар қаттиқ таъсирланди. Шундан сўнг Манчестерда қолишимдан маъно йўқ эди. Менинг оилам, айниқса қизим бундан жуда қаттиқ азият чекди. Шу сабабли муҳитни ўзгартириш зарур эди", - дейди Ди Мария.