Бельгия парламенти қуйи палатаси раиси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон 14 Сентябрь 2015 1243

2015 йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов юртимизга ташриф буюрган Бельгия Қироллиги парламенти Вакиллар палатаси раиси Зигфрид Браке билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Бельгия муносабатларининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди ва икки давлат парламентлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Бельгиянинг қонунчилик ҳокимиятлари даражасидаги делегацияларининг мунтазам учрашувлари алоқаларни сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар соҳаларда янада мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқий негизини такоммиллаштириш имконини яратиши таъкидланди.

Бельгия Парламентининг қуйи палатаси раисининг мазкур ташрифи ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон Ҳукумати ва қатор вазирликлар раҳбарлари билан бўлаётган музокаралар икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва унга серқирра тус беришга ўзаро қизиқиш ошаётганини тасдиқлайди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммоларни ўз ичига олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24172 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 52949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64578 Жамият
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 437 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 416 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1260 Спорт
Учтепа туманида қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти фош этилди
12:49 1394 Жамият
Кўпроқ янгиликлар