Bloomberg ахборот агентлигида ёзилишича, бир неча ойдан буён Башар Асадни Сурия раҳбарлигидан олиб ташлаш масаласи муҳокама қилинмоқда ва бу жараёнда Россия ҳам иштирок этмоқда.

Манбада ёзилишича, бу масала бўйича музокараларни Россиядан ташқари, Саудия Арабистони, АҚШ ва Сурия мухолифати олиб бормоқда.

Хабарда айтилишича, бундай музокаралар шу йилнинг июнь ойида бошланганди.

Июнь ойида Bloomberg нашри Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳрида Саудия Арабистони шаҳзодаси Мухаммад бин Найиф бин Абдул Азиз Ол-Саудни қабул қилишини русларнинг Башар Асадга қарши кампанияга қўшилиши сифатида баҳолаганди.

Агентликнинг аниқлик киритишича, Саудия Арабистони Суриянинг Яқин Шарқ ҳудудидаги энг катта душмани ҳисобланади.
Манбаларда ёзилишича, айни вақтда Россия ва АҚШ Башар Асадга эга бўлган Сурия ва Башар Асадсиз Сурия вариантлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан олдинроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Суриядаги жангариларга қарши Асад бошчилигидаги ҳукуматгина муносиб тура олиши ҳақида айтганди. Кейинчалик, бундай фикрни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам таъкидлаган.