БМТнинг Ливиядаги инқирозни тартибга солиш бўйича махсус вакилининг маълум қилишича, Марокашда бўлиб ўтган музокараларда мамлакатдаги иккита душман ҳукумат вакиллари сиёсий келишувнинг асосий позициялари бўйича келишувга эришдилар.   

Тафсилотлар келтирилмаган, бироқ режа иккала парламент томонидан маъқулланиши керак.

БМТ вакили сиёсий келишув кейинги ҳафтадаёқ имзоланиши мумкинлигига умид билдирди.

Бироқ маълумотларга кўра, Марокашдаги музокараларда Ливиядаги нуфузли қуролланган гуруҳлар иштирок этмаган, уларнинг маъқулловисиз эса исталган келишувларни ҳаётга татбиқ қилиш қийин бўлади.