"Челси" клуби футболчилари ва ходимлари шифокор Ева Карнейрони ишдан четлатгани учун бош мураббий Жозе Моуриньодан норози бўлишмоқда.

Daily Mail нашрида хабар қилинишича, футболчилар Карнейрони қўллаб-қувватлашмоқда. Қолаверса, улар ўйинларга кайфиятсиз ҳолда тушишмоқда. Шу сабабли Моуриньо уларни ғалабага ундай олмаяпти.

Қайд қилинишича, Ева Карнейро томонида нафақат футболчилар, балки уларнинг рафиқалари ва "Челси" хўжайини Роман Абрамовичнинг турмуш ўртоғи Дарья Жукова ҳам турибди. Шундай бўлсада, Жозе Моуриньо Карнейродан узр сўрашни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" жорий мавсумда Англия чемпионатида ўтказилган 5та учрашувдан 3тасида мағлубиятга учради ва мусобақа жадвалида 17 ўринга тушиб кетди.