Дэвис Кубоги: Ўзбекистонлик теннисчилар АҚШ терма жамоасига қарши ўйнайди

Спорт 14 Сентябрь 2015 1857

Жорий йилнинг 18-20 сентябрь кунлари Тошкентдаги Республика олимпия захиралари коллежининг теннис кортида теннис бўйича Дэвис Кубоги доирасидаги Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатди.

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун жамоавий баҳслардаги жаҳон чемпионатининг олий лигасига чиқиш учун саккизинчи уриниш бўлади. Бунга қадар ўзбекистонлик теннисчилар юқори лигага йўлланма олиш учун икки марта австралияликлар билан (1998, 2014), шунингдек бир мартадан Чехия (1999), Нидерландия (2000), Сербия (2009), Испания (2001) ва Қозоғистон (2012) терма жамоаларига қарши кураш олиб боришган.

Жамоа сардори Пётр Лебед бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркиби Денис Истомин, Фаррух Дўстов ҳамда 20 ёшли Темур Исмоилов ва 21 ёшли Санжар Файзиевдан иборат.

АҚШ терма жамоаси мазкур босқичга етиб келгунига қадар Буюк Британия теннисчиларидан устун келишганди. Жамоа сардори Жим Курье жамоа таркибида баъзи ўзгаришларни амалга оширган. Жон Изнер ўрнига биринчи ракетка сифатида Жэк Сок қатнашади. АТР рейтингида 24 ўринда бораётган спортчи жуфтлик баҳсларида ҳам кортга чиқади. Шунингдек таркибда Стив Жонсон (47-ўрин) ҳам дебют қилади. Таркибдаги ўрнини Сэм Куэрри (38) ва Дональд Янг (68) сақлаб қолган. Энг кутилмаган ҳолат эса жуфтлик баҳсларида дунё рейтингини бошқариб турган ака-ука Брайнлар Тошкентдаги босқичда иштирок этишмайди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28560 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15287 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56401 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1965 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1539 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 5776 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1538 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1234 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1801 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар