Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович ўз малакасини ошириш учун тунлари билан интернетда ўтиришга мажбур бўлаётганини тан олди, негаки, айтилишича, бошқа вақтда бу ишга бир дақиқа ҳам ажрата олмайди.

“Албатта, кун тартибим шундай эканлигига қарамай, ўқишда, малакамни оширишда давом этишим керак. Асосийси тўғри ахборотни топа олиш ва уни ўрганишдир. Бунга фақат тунда вақт ажрата оламан, бошқа пайт ишлайман”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Дворковичнинг фикрича, кўплаб одамлар айнан ишга кўмилиб қолгани боис таълимга вақт ажрата олмайди.