Emirates авиакомпанияси узлуксиз учиш давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишга ҳозирлик кўрмоқда. KAYAK компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Дубай ва Панама ўртасида рейс парвози 17 соат 35 дақиқа давом этади.

Рейс 2016 йилнинг 1 февралида амалга оширилади.

Илгариги рекорд Qantas Airlines компаниясига тегишли – ўшанда Даллас ва Сидней ўртасидаги парвоз 16 соат 50 дақиқа давом этган эди.

“Бугун дунёдаги энг давомий парвозни Qantas Сиднейдан Далласгача, энг узун рейсни эса Air France "Париж — Сантьяго-де-Чили" йўналиши бўйича амалга оширмоқда, сарфланадиган вақт — 14 соат 40 дақиқа. Сантьягогача бўлган рейс ҳам Iberia компаниясининг Мадриддан йўлга чиққан йўловчилари учун энг узун бўлади. Парвоз 13 соат 30 дақиқа вақт олади, бу Париж рейсига нисбатан 1 соатга камроқдир ", — дейилади онлайн қидирув тизими хабарномасида.

Экспертларнинг маълум қилишича, Alitalia компанияси ҳам италиялик сайёҳлар учну энг узоқ давом этадиган парвозлардан бирини амалга оширади: унинг лайнерларлари Римдан Буэнос-Айресга 13 соат 55 дақиқада боради, бу эса Lufthansa’нинг Франкфуртдан Буэнос-Айресга борадиган рейсидан 5 дақиқага камродир. British Airways компанияси рейслари ҳам Аргентина пойтахтига 13 соат 45 дақиқа учади.